18:08 / 06.08.2020
2 153

Судлар чинакам адолат қўрғонига айланиб бормоқда!

Судлар чинакам адолат қўрғонига айланиб бормоқда!
Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари биридир.

Куни кеча, жорий йилнинг 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштирувчи “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 6034-сонли Фармонга имзо қўйдилар.

Ушбу Фармон билан жорий этиладиган суд тизимига ўзгартиришлар шубҳасиз, суд тизимини янада оптималлаштириша, шунингдек, жаҳоннинг ривожланган мамлакатларининг суд-ҳуқуқ тизимидан андоза олган ҳолда шакллантиришга катта қадам ҳисобланади.
Ушбу Фармон билан қуйидагилар жорий этилмоқда:
2021 йил 1 январдан бошлаб:
  • вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этилади;
  • маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади;
  • Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий малака ҳайъатининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқи берилади;
  • суд ишларини назорат тартибида кўриш институти тугатилади, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқини бекор қилинади;
  • давлат айбловчиси айбловдан воз кечган тақдирда реабилитация асосларига кўра жиноят иши тугатилади;
  • прокурор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори бўйича ишларни, ушбу ишлар юзасидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан чақириб олиб ўрганишга йўл қўйилади;
  • қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари судларда бошқа шахсларнинг ташаббуси билан қўзғатилган фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида прокурор ўз ташаббуси билан иштирок этишига йўл қўйилмайди.


Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркиби ташкил этилади. Ушбу судлов таркиби фақатгина йигирма миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган йирик инвесторларнинг низоларини кўриб чиқади.

Муҳтарам Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан имзоланган ушбу Фармон судларнинг чинакам мустақил ва дахлсиз бўлиши, “бир суд- бир инстанция” тамойилининг амалда намоён бўлиши, фуқароларнинг судларда сарсон бўлишини олдини олиш, суд фаолиятига ҳар қандай аралашувнинг чекланишига йирик замин яратади.

Жиноят ишлари бўйича
Нурота туман суди раиси
З.Ибрагимов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Судлар чинакам адолат қўрғонига айланиб бормоқда!