21:33 / 06.08.2020
2 717

Кириш имтиҳонлари икки сменада, тест стадионларда ўтказилади

Кириш имтиҳонлари икки сменада, тест стадионларда ўтказилади
Жорий йилги олий ўқув юртларига кириш учун тест имтиҳонлари Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги очиқ стадионларда ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, тест имтиҳонлари кунига икки марта, куннинг салқин пайтлари ташкил этилади. Тест имтиҳонларини тахминан 12-14 кунда якунлаш кўзда тутилган.

Тест имтиҳонларини ўтказиш санаси Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат санитария хизмати хулосалари асосида белгиланади.

Масъул вазирлик ва идораларга олий ўқув юртларининг юқори курс талабалари янги ўқув йилини сентябрдан масофавий шаклда бошлашлари учун тегишли чора-тадбирларни кўриш бўйича топшириқ берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кириш имтиҳонлари икки сменада, тест стадионларда ўтказилади