23:54 / 06.08.2020
3 546

ОТМларда янги ўқув йили масофавий тарзда бошланади

ОТМларда янги ўқув йили масофавий тарзда бошланади
1-курс талабалари учун дарсларни октябрдан бошлаш режалаштирилган.
Сентябрь ойидан бошлаб юқори босқич (иккинчи босқичдан бошлаб) талабалари учун ўқиш онлайн тарзда бошланади. Бу ҳақда Республика олий таълим кенгаши раиси Ўктам Умурзоқовга асосланиб, ЎзА хабар тарқатди.

"Янги ўқув йилига тайёргарлик масаласи ҳам жуда мураккаб бўлиб турибди. Март ойидан буён биз онлайн тизимида дарсларни ўтказяпмиз, лекин хоҳлаймизми-хоҳламаймизми, онлайн тизими одатий, юзма-юз дарс ўтиш тизимининг ўрнини боса олмайди.

Ҳозирча сентябрь ойидан бошлаб 2, 3 ва 4-курс талабаларига ўқишни онлайн тарзда бошлаймиз, октябрь ойида 1-курсларни ҳам қабул қилиб олганимиздан кейин пандемия сал юмшаса, унда балки анъанавий тизимга яна қайтармиз
", – деди Ўктам Умурзоқов.

Эслатиб ўтамиз, ОТМларга кириш имтиҳонлари қачондан бошланиши ҳозирча номаълум. 6 август куни президент ҳузуридаги йиғилишда масъул вазирлик ва идораларга юқори курс талабалари янги ўқув йилини сентябрдан масофавий шаклда бошлашлари учун тегишли чора-тадбирларни кўриш бўйича топшириқ берилган.

Шунингдек, коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида имтиҳонлар очиқ стадионларда, кунига икки сменадан ташкил этилади. Тестларни 12-14 кунда якунлаш мўлжалланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ОТМларда янги ўқув йили масофавий тарзда бошланади