00:37 / 07.08.2020
3 061

Бугун 742 кишида коронавирус аниқланди, 804 киши касалликдан тузалди

Бугун 742 кишида коронавирус аниқланди, 804 киши касалликдан тузалди
6 август куни мамлакатимизда 742 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 704 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 38 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Сирдарё, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент, Андижон, Фарғона ҳамда Навоий вилоятларида жами 804 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 28 535 нафар бемордан 19 587 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 771 нафар бемордан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугун 742 кишида коронавирус аниқланди, 804 киши касалликдан тузалди

Жамият янгиликлари