17:20 / 07.08.2020
489

Курьерлик жўнатмаси орқали юборилган 5,4 килограмм заргарлик буюмлари фош бўлди

Курьерлик жўнатмаси орқали юборилган 5,4 килограмм заргарлик буюмлари фош бўлди
Заргарлик буюмларини юртимизга турли ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хорижий давлатдан курьерлик ташкилоти орқали фуқаролар Т.А, И.Ж, Д.Д, Д.Р, Т.С, У.Ш.лар номига юборилган курьерлик жўнатмалари тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, курьерлик жўнатмаларида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 87 хил турдаги, оғирлиги 5,4 кг бўлган, умумий қиймати 81,7 миллион сўмлик заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)