15:53 / 08.08.2020
2 468

Ўрта-махсус маълумотли йўл-патрул ходимларини олий маълумотлиларига алмаштириш чоралари кўрилмоқда

Ўрта-махсус маълумотли йўл-патрул ходимларини олий маълумотлиларига алмаштириш чоралари кўрилмоқда
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов республикадаги йўл-транспорт ҳодисалари бўйича маълумот берди.
Унга кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг дастлабки олти ойида содир этилган жиноятларнинг ҳар учинчиси фирибгарлик, ўғрилик ва йўл-транспорт ҳодисалари ҳисобланади.

Январь-июнь ойларида йўл-транспорт ҳодисалари сони 8, уларда вафот этганлар сони 9,8, жароҳатланганлар сони 20,4 фоизга камайган.
Лекин бу соҳада амалга оширилиши керак бўлган ишлар кўп. Биргина мисол. Сўнгги уч ярим йилда қасддан содир этилан жиноятлар натижасида 1,5 мингга яқин одам вафот этган бўлса, йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 5 баравар кўп – 7,5 минг фуқаро ҳаётдан кўз юмган.

Йўл ҳаракати қоидабузарлигини камайтириш мақсадида оғир оқибатли ҳолатларни ижтимоий тармоқларда ёритиш, йўл-патрул ходимларини ўқитиш, бу ҳолатларни келтириб чиқараётган омилларни таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда
”, деди вазир 7 август куни бўлиб ўтган Сенатнинг 6-ялпи мажлисида.

Бобожонов йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ энг катта муаммони айтди.
Энг катта муаммо – ҳайдовчилик маданияти. Ўтган олти ой ичида 11 мингдан зиёд ҳайдовчи автомобилни маст ҳолда бошқарган. 79 мингдан ортиқ пиёда йўл қоидасини бузган, 15188та ҳолатда автотранспортни бошқариш чоғида мобил телефондан фойдаланилган, 360 минг нафар ҳайдовчи автоуловни хавфсизлик камарини тақмаган ҳолда бошқарган. Бу ҳолатлар кам аҳамияти бўлиб туюлиши мумкин. Лекин айнан шу каби қоидабузарликлар оғир оқибатларни келтириб чиқармоқда.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳар бир оилада, ташкилотда тарғибот юритиш, ҳайдовчиларнинг билимини ошириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда хизмат қилаётган йўл-патрул ходимларининг тўртдан бир қисми ўрта-махсус маълумотга эга. Босқичма-босқич тарзда уларни олий маълумотли ходимларга алмаштириш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, сифатсиз йўлларни таъмирлаш, радарларни кўпайтириш масалалари ҳам кўрилмоқда
”, деди вазир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўрта-махсус маълумотли йўл-патрул ходимларини олий маълумотлиларига алмаштириш чоралари кўрилмоқда