18:17 / 08.08.2020
2 656

Бош вазир: «Яхши ҳам ОАВ, яхши ҳам блогерлар бор экан»

Бош вазир: «Яхши ҳам ОАВ, яхши ҳам блогерлар бор экан»
Вазирлар Маҳкамасида бош вазир Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолияти танқидий муҳокама қилинди.

Kun.uz нашри хабарига кўра, йиғилишда айрим маҳалла раислари ва мансабдор шахсларининг пора олиш, ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва бошқа жиноятлар содир этилиши билан боғлиқ ҳолатлар чуқур таҳлил қилинди.

Мана яқинда президентимизнинг ташаббуслари билан пандемия даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган 400 мингдан кўпроқ оилаларнинг 1,7 миллион фуқароларга республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

Афсуски, жойлардаги айрим маҳалла раислари халқимиз бошига тушган шундай синовли даврларда одамларни ўзаро бирлаштириш, ҳолидан хабар олиш ўрнига, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар учун ажратилган ушбу пул маблағларини ўзлаштириб юбориш ҳолатлари кузатилди. Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлди.

Маҳалла раисларининг бундай адолатсизлиги ижтимоий тармоқ ва оммавий ахборот воситаларининг асосий мавзулардан бирига айланди.
Очиғи, маҳалла раислари ва ходимларининг бундай ноқонуний хатти-ҳаракатларини ҳеч қайси мезон билан изоҳлаб бўлмайди.

Яхши ҳам оммавий ахборот воситалари бор экан, яхши ҳам блогерлар бор экан. Тизимдаги муаммоларни яққол кўрсатиб беришяпти. Бўлмаса, ҳамма ер ура-ура, қарсакбозлик бўлиб кетарди. Бу маҳалла оқсоқолларининг ҳаммаси шунақа дегани эмас. Уларнинг ойликлари ҳам айтарли кўп эмас. Лекин шу ойликка қаноат қилиб оиласини боқаётган, халқига, Ватанига сидқидилдан хизмат қилаётган фидоийлари ҳам бор
”, деди ҳукумат раҳбари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош вазир: «Яхши ҳам ОАВ, яхши ҳам блогерлар бор экан»