19:05 / 08.08.2020
2 506

Тест синовлари қачон ва қай тартибда ўтади?

Тест синовлари қачон ва қай тартибда ўтади?
2020/2021 ўқув йили учун тест синовларини ташкил этиш ишлари жадаллашади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат тест маркази масъуллари иштирок этган тадбирда маълум қилинди.

– Тест синовлари Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этилади, – деди Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов. – Абитуриентлар учун жорий йилги тест синовлари сентябрь ойи бошидан бошлаб ўтказилади. Август ойи давомида республикадаги 40 га яқин стадионларни тест жараёнларига тайёрлаш бўйича ташкилий ишлар олиб борилади. Бошқа давлатларда ҳам тестлар очиқ стадионларда ўтказилди. Ўргандик ва кузатдик. Пандемия шароитида очиқ майдонларда тест топшириш хавфсизликни таъминлашга ёрдам беради. Юртимизда 155тадан ортиқ стадионлар бор. Тест ўтказиш учун 54-55та майдонлар талаб қилинади. Абитуриентларга тиббий буюмлардан ташқари бош кийим ҳам тарқатилади.

Имтиҳонлар кунига 2 марта – ҳаво салқин пайтда ўтказилади, шунда барчасини тахминан 12-14 кунда якунлаш мумкин бўлади. Имтиҳонлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиология хизматининг эпидемиологик вазият борасидаги хулосасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

1-курсга қабул қилинган талабалар учун дарс машғулотлари эса 1 октябрдан бошланиши режалаштирилаяпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тест синовлари қачон ва қай тартибда ўтади?