Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида унинг ижросига масъуллар номма-ном қайд этилиб, уларнинг шахсий жавобгарлигига оид масалалар бирма-бир кўрсатиб ўтилди.
Хусусан, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов зиммасига қарор ижросини ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш, белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишга масъул вазирлик ва идораларнинг самарали фаолиятини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юклатилди.
Бош вазирнинг ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж. Қўчқоров қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан зарур маблағларни ўз вақтида ажратиш ва бошқа молиявий ресурсларни жалб қилишга масъул экани кўрсатилди.
Туманда инвестиция муҳитини яхшилаш, инвесторлар ҳамда инвестицияларни, айниқса тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда туманнинг экспорт салоҳиятини ошириш ишлари Бош вазирнинг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков зиммасига юклатилган бўлса, Бош вазирнинг яна бир ўринбосари Ў. Барноевга Сўхда қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни ўзлаштириш, мева-сабзавотчилик, чорвачилик ҳамда қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш вазифаси топширилди.
Бош вазирининг ўринбосари Б. Мусаев туманда ижтимоий соҳада кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш, ижтимоий инфратузилма объектларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишларига жавобгар экани кўрсатилди.
Қарор ижроси назорати эса, доимгидек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов гарданига юклатилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди