Президент қарори билан Фарғона вилояти ҳокимлигига бир ой муддатда Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаларини ташкил этиш вазифаси юклатилди.
Президентнинг «2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги Мудофаа вазирлиги билан биргаликда Қирғизистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш масаласини ҳал этади.
Транспорт вазирлиги Қирғизистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш масаласи тўлиқ ҳал этилгандан кейин бир ҳафта муддатда Фарғона шаҳридан Сўх туманига кичик авиация транспорти орқали аҳолига мақбул нархларда қатновлар йўлга қўйилишини таъминлайди.
Молия вазирлиги Фарғона шаҳридан Сўх туманига кичик авиация транспорти қатнови бўйича кўрилган зарарларни қоплаш учун компенсация тўловларини жорий йилда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан қопланишини ва келгуси йилларда Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминлайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди