23:15 / 09.08.2020
3 339

Ўзбекистондаги кескин карантин мақсадга мувофиқми? Россиялик мутахассис жавоб берди

Ўзбекистондаги кескин карантин мақсадга мувофиқми? Россиялик мутахассис жавоб берди
Михаил Кецкало
9 август куни АОКАда Ўзбекистонда коронавирус беморларини даволаш бўйича фаолият олиб бораётган россиялик мутахассис Михаил Кецкало иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг мутахассис Kun.uz мухбирига кичик интервью беришга рози бўлди.

​– Михаил Валерьевич, Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайсизми?
– Коронавирус юқтирган беморларни даволаётган шифокор сифатида, афсуски, карантин чекловларини мақсадга мувофиқ деб биламан. Мен ҳам, масалан, бу қоидаларга бўйсунишга мажбурман. Меҳмонхонадан чиқолмайман, кафе, хиёбон ёки музейга боролмайман. Аммо бу чекловлар зарур, чунки одамларнинг тўпланиши коронавирус тарқалишига сабаб бўлади.

Одамлар бўлган жойга кираётган ҳар қандай киши ўзи ва атрофдагиларни асраш учун ниқобда бўлиши керак. Ниқоблар барибир вирусдан ҳимоялайди. Ижтимоий масофа сақлаш ҳам фойда беради. Карантин одамларни тўпланишдан сақлайди ва бу ҳозирча фойда бермоқда. Менимча, ҳаммаси яхши бўлишини сабр билан кутиш керак.

– Кўпчилик шифокорлар суюқ шаклдаги D витамини коронавирус профилактикасида самарали эканини айтишмоқда. Эмишки, бу витамин одамларни коронавирусга чалинишдан асрайди. Бу борада сизнинг фикрингизни билмоқчи эдик.
– Бу борада фақатгина ўзимга тегишли фикримни айтишим мумкин. Москвада пандемия бошланган вақтда мен беморларни даволаш билан шуғулланганман. Албатта, профилактика ишларини ҳам олиб борардик ва D витаминини осма укол кўринишида қабул қилиш ҳам тавсиялар қаторида бор эди. Чунки бизда, Москвада қуёш, яъни D витаминининг манбаси йўқ. Менимча, Ўзбекистонда бу борада муаммо бўлмаслиги керак. Айниқса ҳозир, ёзда. D витаминни қабул қилиш орқали хотиржам бўлсангиз, қабул қилаверинг, бироқ бунга айтарли эҳтиёж йўқ.

– Матбуот анжумани давомида гидроксихлорин коронавируснинг дастлабки босқичларида самарали эканини айтдингиз. Сиз беморларни бу препарат билан даволадингизми?
– Бу гапда калит сўз – «бошланғич босқич». Гидроксихлоринни белгиланган миқдорда қабул қилиш тақиқланмаган. У одамга яхши таъсир қилиши мумкин, лекин бир нарсани айтишим мумкинки, бу препаратнинг 100 фоиз самарали экани исботланмаган.

– Охирги савол. Бу савол билан Ўзбекистонга келаётган барча мутахассисларга мурожаат қиламиз. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги ишларига 10 баллик шкалада қандай баҳо берасиз?
– Менимча, ҳозирги ҳолатда ишончли 7 балл.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги кескин карантин мақсадга мувофиқми? Россиялик мутахассис жавоб берди