11:17 / 10.08.2020
2 259

Фарғонада вояга етмаган шахс транспорт воситасини олиб қочди ва ЙТҲга учради

Фарғонада вояга етмаган шахс транспорт воситасини олиб қочди ва ЙТҲга учради
2020 йилнинг 3 август кунидан 4 август кунига ўтар кечаси 23 ёшли А.О. вояга етмаган танишлари 17 ёшли А.Т., 17 ёшли Д.Х. ва 15 ёшли Б.С. билан биргаликда Фарғона вилояти Бешариқ туманида жойлашган яшаш хонадонида спиртли ичимлик истеъмол қилишган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Д.Х. ва Б.С. кўчага чиқиб кетишган, А.Т. эса хонадон эгаси А.О.нинг ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, Lacetti русумли автомашинасини қўриқлов пульти орқали очиб, автомашинани бошқариб, яқин атрофда бўлган Б.С. ва Д.Х.ни автомашинага чиқариб, қонунга хилоф равишда олиб қочиб кетган.

Сўнг, А.Т. спиртли ичимлик таъсирида ушбу автомашинада Бешариқ тумани, Яккатут қишлоғи ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг чап томонида бўлган дарахтга урилиб тўхтаган.

Натижада А.Т., Б.С. ва Д.Х. ҳодиса жойида енгил тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойидан қочиб кетишган.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида Lacetti русумли автотранспорт воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. А.Т. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада вояга етмаган шахс транспорт воситасини олиб қочди ва ЙТҲга учради