23:30 / 11.08.2020
4 672

Коронавирусга қарши энг фойдали нонушта

Коронавирусга қарши энг фойдали нонушта
Фото: «Pinterest.ru»
Россиялик шифокор-диетолог Юлия Чехонина энг фойдали нонушта сирини фош этди. «Звезда» телеканали унинг сўзларини келтирган.
Чехонина ҳар куни биринчи бўлиб оқсил ва углеводлардан иборат таом истеъмол қилишни маслаҳат беради. Унинг сўзларига кўра, эрталаб дастурхонда фақат битта маҳсулот, масалан, бўтқа бўлиши яхши эмас. Таомномада, шунингдек, оқсилли таомлар ҳам бўлиши даркор.

Экспертнинг таъкидлашича, углеводлар — одам организмига зарур қувват манбаи. Бироқ нонуштадан омлет ёки сирник каби маҳсулотлар чиқариб ташланадиган бўлса, одам танаси кунлик оқсил миқдорини етарлича қабул қилолмай қолади.

Оқсил етишмовчилиги натижасида организмда ортиқча ёғ ва углеводлар кўпайиши келиб чиқади.
«Бу эса ортиқча вазнга сабаб бўлади», — дея таъкидлайди Чехонина.

Нонушта — саломатлик гарови. Шунинг учун мутахассислар тонгда тўлақонли овқатланишни маслаҳат беришади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусга қарши энг фойдали нонушта