16:16 / 12.08.2020
3 034

Норози истеъмолчи «юқори»га мурожаат йўллади ва...

Норози истеъмолчи «юқори»га мурожаат йўллади ва...
Сўнги йилларда истеъмолчиларнинг мототранспорт воситаларига бўлган талаби бир неча баробар ўсди. Сабаби ушбу техника воситалари кам ёқилғи сарфлаш билан бир қаторда, «устага иш қолдирмайдиган» камхарж.

Жондор туманида истиқомат қилувчи қахрамонимиз И.Тўраев «Бухоро Реал Мото» МЧЖ га қарашли «Лочин» мототранспорт воситасини сотиб олиш мақсадида 21.885.000 сўмга шартнома тузиб, сўнгра орадан бир қанча вақт ўтгач бошқа моделдаги транспорт воситасини харид қилиш мақсадида яна ташкилотга мурожаат қилади. Аммо тадбиркор томонидан нархлар ошганлиги маълум қилиниб, истеъмолчига истаса янги нархда харид қилиши мумкинлиги таклиф этилади.

Бундан ташқари янги шартнома тузиш учун ходимлар йўқлиги, бунинг сабаби юртимизда кучайтирилган карантин тартиби жорий этилгач, кўп ташкилотлар қатори ишчилар саломатлигини назарда тутган холда «Бухоро Реал Мото» МЧЖ хам фаолиятини вақтинча тўхтатишга, мижозлар буюртмаларини кечиктиришга мажбур бўлгани тушунтирилган.

Бу важлардан норози бўлган И.Тўраев эски нархда транспорт воситаси етказиб берилишини, агар заводда бўлмаса дилерлардан олиб берилишини сўраб Ўзбекистон Истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш жамиятлари Федерацияси Бухоро вилоят худудий бирлашмасига мурожаат қилади.

Тадбиркор асосли маълумот берганлиги хисобга олиниб, И.Тўраев 26.025.000 сўм тўловни амалга оширди хамда ўзи истаган мототранспорт воситасини диллердан харид қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Норози истеъмолчи «юқори»га мурожаат йўллади ва...