22:10 / 12.08.2020
2 474

Абитуриентларга ручка, сув, антисептик воситалар, қўлқоп, ниқоб ва бош кийим бепул берилади

Абитуриентларга ручка, сув, антисептик воситалар, қўлқоп, ниқоб ва бош кийим бепул берилади
Бугун, 12 август куни Халқаро пресс клубнинг қабул масалаларига бағишланган сессиясида Олий ва ўрта вазир ўринбосари Узоқбой Бегимқулов қуйидагиларни маълум қилди:

«Бу ўқув йилидан бошлаб 6 та таълим йўналишида ўқиш муддати 4 йилдан 3 йилга камайтирилди, булар:
— Мусиқий таълим
— Жисмоний маданият
— Технологик таълим
— Чақириққача ҳарбий таълим
— Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси
— Мактабгача таълимда жисмоний тарбия ва спорт».
ДТМ директори Мажид Каримовнинг маълум қилишича, абитуриентларга ручка, сув, антисептик воситалар, қўлқоп, ниқоб ва бош кийим бепул берилади.

ИИВ бошқарма бошлиғининг маълум қилишича, Ички ишлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия билан биргаликда тест синовлари ўтказиладиган ҳудудни тест бошланишига 2 кун қолганда қўриқловга олади.

Имтиҳон жараёнига журналистлар кириши тўсиқсиз таъминлаб берилади.
Ота-оналар жараённи камералар орқали онлайн кузатиши мумкин.

Абитуриентлар маҳаллий бюджет ҳисобидан ниқоб билан таъминланади, шунингдек, улар учун кепка тарқатилиши ташкил қилинади ва ҳудудга бош кийими кийилгандан сўнг киргизилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абитуриентларга ручка, сув, антисептик воситалар, қўлқоп, ниқоб ва бош кийим бепул берилади