17:54 / 14.08.2020
2 303

Фарғонада 1.1 минг донадан зиёд уяли алоқа воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Фарғонада 1.1 минг донадан зиёд уяли алоқа воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Фарғона вилояти божхона бошкармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан уяли алоқа воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига доир ҳолатларга чек қўйилди.

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Т.Э, бошқарувида чегарадош ҳудудда ҳаракатланиб кетаётган “Дамас” автотранспорт воситаси кузатувга олиниб, Фарғона шахрида тўхтатилади.

Автомашина холислар иштирокида ва белгиланган тартибда кўздан кечирилганида унинг салонида муқаддам қўшни давлатдан божхона назоратини четлаб, айланма йўллар орқали олиб кирилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 2 турдаги 41 дона смартфонлар борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ушбу алоқа воситаларининг умумий қиймати 106 млн. 500 минг сўмни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, вилоятда ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида чегарадош ҳудуддан ҳаракатланиб келган фуқаро Х.Д. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автотранспорт воситаси кузатувга олинади.

Ҳайдовчи Данғара туманида фуқаро Р.М.нинг хонадонига етиб келган вақтида кузатувга олинганини сезиб қолади ва воеа жойидан яширинишга уринади.

Мазкур автотранспорт воситаси эса белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина салони ва юкхонасида қиймати салкам 13 турдаги жами 580 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, фуқаро Р.М.нинг хонадони ҳам амалдаги тартибларга мувофиқ кўздан кечирилганид бу ерда ҳам 2 турдаги 542 дона уяли алоқа воситалари ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланди.

Ўтказилган тадбир давомида қонунбузарлардан ашёвий далил тариқасида олиб қўйилган 1122 дона уяли алоқа воситалари хорижда ишлаб чиқарилган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжатлари мавжуд эмаслиги аниқланди.

Мазкур товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати эса 200 млн. 495 минг сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада 1.1 минг донадан зиёд уяли алоқа воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди