11:03 / 14.08.2020
3 435

Москвадаги мактабларда янги ўқув йили одатдагидек 1 сентябрда бошланади

Москвадаги мактабларда янги ўқув йили одатдагидек 1 сентябрда бошланади
Фото: «ТАСС»
Россия пойтахти Москва шаҳри мактабларида янги ўқув йили режа асосида 1 сентябрда бошланади, бироқ санитария-эпидемиологик талабларга риоя қилиш керак бўлади. Бу ҳақда шаҳар мери Сергей Собянин маълум қилди, деб ёзмоқда «Интерфакс».

Шаҳар мерининг маълум қилишича, мактаб ўқувчиларидан ниқоб тақиш талаб қилинмайди.
«Ўйлайманки, мактабларда ҳеч қандай оммавий тадбирлар ўтказилмайди, шу жумладан, кунлик йиғилишлар ҳам», — дея таъкидлаган Собянин «Россия 24» каналига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, мактаблар ишига «Роспотребнадзор» томонидан белгиланган аниқ талабалар қўйилади ва улар барча ўқитувчи, ўқувчи ва ота-оналарга тушунтирилади. Талаблар қаторидан доимий дезинфекция, мактабга киришда ҳароратни ўлчаш, ўқитувчилар ва ўқувчилар ҳолатини кузатиш, мактаб ичидаги ҳаракатланишга чекловлар ўрин олади.

Мернинг айтишича, ўқувчилар машғулотларни битта синфда ўтади. Кимё, физика каби фанлар бўйича махсус машғулотлар учун бошқа хоналарга ўтилади. Шунингдек, маълум чекловлар мактаб ошхоналари учун ҳам амал қилади.

Унинг аниқлик киритишича, ўқувчилардан ниқоб тақиш талаб қилинмайди. Агар ўқувчининг ўзида хоҳиш бўлса ёки ота-онаси талаб қилса, ниқоб тақиши мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Москвадаги мактабларда янги ўқув йили одатдагидек 1 сентябрда бошланади