"Инсон қалбига не тақдим қилинаверса, (яъни, нени кўп зикр этилаверса) ўшанга ўрганади. Балки, бир нарсани кўп зикр қилиш сабабли ўша нарса қалбга чуқур ўрнашиб қолади.
Агар, Ҳақ субҳонаҳу зикрини кўп айтилаверса тил ўрганиб қолади. Сўнгра эса тилдаги зикр қалбга кўчади. Кўп зикр қилинавериши сабабли ўша зикр қалбга мустаҳкам ўрнашиб қолади.
Ўлим онлари келган чоғда, бошдан хуш кетади ва қалбда не бўлса, тилга ўша жорий бўлади".
Имом Раббоний раҳимаҳуллоҳ.
[/right]
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп ўқийдиган дуолари "Аллоҳим қалбимни динингда собит этгин", бўлгани ривоят қилинган. Ваҳоланки, у зот алайҳиссаломнинг аввалгию охирги гуноҳлари кечирилгандир.
Қалбга не берилса ўшани қабул қилиб, ўрганиб қолади.
Доимий Аллоҳ зикрларида қоим бўлиш қалбни ўша зикрга ўргантириб, ўлим онларида қалбдаги нарса тилга кўчганда" Ла илаҳа иллаллоҳ" дейишига замин бўлади.
Аксинча, бирон бир бефойда ёки фаҳш нарсаларни такрори ила доимий машғуллик, қалбни фосид қилиб, охир дамда ўша фасод нарсалар зикрини қилишга етказади.
[right]Абу Иззатуллоҳ

Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар