2018 йилнинг декабрь ойидан 2019 йилнинг декабрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида фуқаро М.О. таниши О.З. билан бир гуруҳга бирлашиб, ижарага олинган, Самарқанд шаҳри Беруний кўчасидаги 32А уйда “Consort xususiy bandlik agentligi” МЧЖнинг офисини ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар ўзгаларнинг мулкини фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида, хорижда ишлаш истагини билдирган фуқароларга Япония, Германия ва бошқа хорижий давлатларига ишга юборишни ваъда қилишиб, 100 яқин фуқаролардан жами 786.948.000 сўм пулларни қўлга киритишган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан “Consort xususiy bandlik agentligi” МЧЖ директори М.О. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида жами 95 нафар фуқаролар ариза билан мурожаат қилган бўлиб, шулардан 84 нафар фуқаро сўроқ қилиниб, жабрланувчи деб эътироф этилган бўлса, қолган 11 нафар фуқароларимиз республикамизнинг турли вилоятларида яшаб келаётганлиги сабабли улар билан боғлиқ тергов ҳаракатларини ўзларининг яшаш ҳудуди бўйича ўтказиш чоралари кўрилмоқда.
Дастлабки тергов давомида жиноят иши бўйича фуқароларга етказилган моддий зарарнинг 366 млн. сўм қопланган.
Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди