17:04 / 17.08.2020
3 883

Қуёнлар ҳам, иш ўринлари ҳам кўпаймоқда

Қуёнлар ҳам, иш ўринлари ҳам кўпаймоқда
Булоқбоши туманидаги «Бадаловлар келажаги — 2020» қуёнчилик хўжалигининг ташкил топганига атиги икки ой бўлди, холос. Шу қисқа вақт катта имконият эшикларини очди. Дастлаб Италиядан 300 бош наслли қуёнлар олиб келинди. Улар қаторига 100 бош маҳаллий қуён қўшилди. Бунинг учун 10 та янги иш ўрни яратилди. 3 ойдан сўнг ишчилар сони 100 нафардан ортиши кўзда тутилган. Чунки бу пайтга келиб қуёнлар кўпайиши эвазига уларнинг сони 4000 тага етади.

— Қуён гўшти таркибидаги оқсилнинг 90 фоизи инсон организми томонидан тўлиқ ўзлаштирилади,-дейди хўжалик раҳбари Насибахон Бадалова. — У, шунингдек, минерал тузларга, кальций ва фосфорга бой. Қуён гўшти жигар, меъда, юрак-қон томир тизими касалликлари, қандли диабет, аллергияси бор инсонларга тавсия этилади.

Қуёнлар учун озуқа хўжаликнинг ўзида ишлаб чиқарилмоқда. Бу эса маҳсулот таннархининг арзонлашишига сабаб бўлади. Терисидан экспортбоп маҳсулотлар тайёрлаш мақсадида 25 та тикув машиналаридан иборат цех ташкил этилди. Келгусида 1 кг. жундан 2000 метр калава ип ишлаб чиқарадиган корхона, гўшт сақловчи омборхона ва маҳсулот сифатини назорат қилувчи лаборатория фаолияти йўлга қўйилади.

Саминжон ҲУСАНОВ

Манба: Xs.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қуёнлар ҳам, иш ўринлари ҳам кўпаймоқда