20:28 / 17.08.2020
3 559

Тошкентда Nexia постни бузиб ўтиб, ЙПХ ходимини уриб юборди

Тошкентда Nexia постни бузиб ўтиб, ЙПХ ходимини уриб юборди
Фото: Видеодан скрин
Тошкент шаҳрида Nexia ҳайдовчи билан суҳбатлашаётган ИИББ ходимини уриб кетди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ хабар қилди.

Маълум қилинишича, 10 август куни тахминан соат 00:46 да Олмазор туманидаги Сағбон кўчасида 46 ёшли Шерзод Б. давлат рақами 01 N 317 BА Nexia русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган. Оқибатда ЙҲХБ ходими томонидан тўхтатилган, 31 ёшли Дилшодбек И.га тегишли Lacetti (давлат рақами 01 А 493 KV) русумли автомобиль билан тўқнашган. Зарб оқибатида Lacetti йўл четида турган 29 ёшли Умиджон Ж.га тегишли бўлган Matiz русумли автомобилга бориб урилган.

Фото: Видеодан скрин
ЙТҲ натижасида Lacetti автомобили ёнида турган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори кичик сержант Ш. Ғуломназаров ҳамда Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси бадан шикастлари билан шифохонага етказилган.
Ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун Олмазор тумани прокуратурасига етказилгани маълум қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Nexia постни бузиб ўтиб, ЙПХ ходимини уриб юборди