20:17 / 18.08.2020
2 296

Судья томонидан халқ депутатлари кенгашига ахборот тақдим этилди

Судья томонидан халқ депутатлари кенгашига ахборот тақдим этилди
Халқ депутатлари Навбаҳор туман кенгашининг навбатдаги 8-сессиясида Навбаҳор туман жиноят суди раиси А.Н.Ибодов 6 ойлик ҳисоботини йиғилиш қатнашаётган халқ депутатлари ва йиғилиш иштирокчиларига ўқиб эшиттирди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг муҳим йўналиши сифатида суд-ҳуқуқ сохасидаги ислоҳотлар бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган бешта устувор йўналишнинг иккинчи йўналишида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

2017 йилнинг 13 июнь куни Тошкент шаҳрида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектр йиғилиши бўлиб, мазкур видеоселекторда муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев “Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш – барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти” мавзусида маъруза қилиб, ўз маърузасида судлар фаолиятига танқидий баҳо бериб, ўз ечимини топмаган камчилик ва муаммоларни атрофлича чуқур таҳлил қилиб, муҳим амалий хулоса ва кўрсатмалар берди.

Жумладан, судьяларнинг ўзи фаолият юритаётган ҳудудидаги давлат вакиллик ҳокимияти органлари, яъни тегишли Халқ депутатлари Кенгашларида ахборот бериш тизимини жорий қилиш заруратини асослаб берди.

2020 йилнинг 1-ярим йиллигида туман суди томонидан 77 шахсга нисбатан 60 та жиноят иши кўриб чиқилган бўлиб, суд раиси томонидан 23 та оғзаки мурожаатлар қабул қилиниб, барчасига тушунтириш берилиб ҳал этилган.

Шу давр мобайнида 77 та ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган бўлиб, шундан 18 та маъруза ва давра суҳбатлари ўтказилган унда 585 нафар фуқаролар иштирок этганлар, 2 таси корхоналарда, 13 таси аҳоли ўртасида, 3 таси ўқув муассасаларида амалга оширилган. Кўрилган ишлар бўйича жами 23 та тегишли жойларга хусусий ажримлар чиқарилган.

Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг раиси
А .Н.Ибодов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Судья томонидан халқ депутатлари кенгашига ахборот тақдим этилди