
ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ва вилоят ИИББ томонидан Янгийўл шаҳри ва туманида ўтказилган тезкор тадбирда «Жиҳодчилар» оқимининг бир нечта аъзоларидан иборат гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Маълумотларга кўра, мазкур гуруҳни ташкил қилган 4 нафар шахслар Суриядаги террористик ташкилот аъзолари сафига бориб қўшилган холда жанговар ҳаракатларда иштирок этган.
ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, улар ўз навбатида Янгийўл шаҳар ва туманида яшовчи яқин танишларини ҳам шу йўлга даъват қилган ҳолда, Сурия давлатидаги «Тавхид ва Жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилоти сафига бориб қўшилишни режалаштиришган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар