
Америка Қўшма Штатларининг Массачусетс умумий касалхонаси мутахассислари одамлар нима учун коронавирусни қайта юқтиришлари сабабини топишган. Ушбу тадқиқот натижалари Cell журналида эълон қилинди.
Унга кўра, коронавирусдан вафот этганларнинг талоқ ва лимфа тугунларини ўрганиб чиққан олимлар ушбу аъзоларда барқарор иммунитетни таъминлайдиган герминал марказлар йўқлигини аниқлашган.
Мутахассисларнинг изоҳлашларича, коронавируснинг оғир шакли билан оғриган беморларнинг организмида кўплаб молекулалар - герминал марказлар шаклланадиган цитокин TNF ҳосил бўлади.
Таъкидланишича, айни шундай ҳолатда, яъни барқарор иммунитетни таъминлайдиган герминал марказлар йўқлиги боис ҳам коронавирусдан тузалиб кетганлар, кейинчалик уни яна юқтиришлари мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар