07:07 / 23.08.2020
2 561

Вернер Бэр: «Европада қабул қилинадиган антибиотикларнинг энг кучлиси Ўзбекистонда деярли биринчи навбатда қўлланилади»

Вернер Бэр: «Европада қабул қилинадиган антибиотикларнинг энг кучлиси Ўзбекистонда деярли биринчи навбатда қўлланилади»
Фото: britannica
Бир ойдан бери Германиянинг етакчи тиббиёт мутахассисларидан бири, профессор, тиббиёт фанлари доктори Вернер Бэр COVID-19'нинг тарқалишини олдини олиш бўйича консультант сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Коронавирусга қарши курашиш штабида бўлиб турибди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими германиялик мутахассис билан суҳбат ташкил қилди.

– Турли ҳудудлардаги беморларни даволаш жараёнида ҳам бевосита иштирок этмоқдасиз?
– Бирмунча муддат Самарқандда бўлдим. Тошкент шаҳридаги COVID-19’ни даволашга ихтисослашган клиникаларда ҳам шифокорларга ўз фикрларимни маълум қилдим. Айтиш лозимки, тиббиёт муассасаларида оғир ҳолатдаги беморларни даволаш учун ҳам барча шароитлар яратилган. Аммо, бу янги вирус ва уни даволашда шифокорларнинг тажрибаси энди-энди ошиб бормоқда. Бу йўналишда хорижлик, вирус анча олдин тарқаган давлатлар мутахассислари билан ҳамкорлик ўз самарасини бермоқда.

Энг ачинарлиси, одамларнинг ўз уйларида даволанишга интилишлари ва қўлланиши керак бўлмаган дори-дармонларни қабул қилишларидир. Натижада улар оғир аҳволда реанимация бўлимларига ётқизилишини кузатдим.

– Маълумки, уйда даволанганлар асосан антибиотикларни тартибсиз қабул қилган. Тўғрими?
– Ҳа, бунинг оқибатида клиникага келган бундай беморларда ўпка зарарланиши кузатилди. Ўйлайманки, бунинг яна бир сабаби, антибиотиклардан ҳамма ўзи билганича фойдаланиш имконияти мавжудлигида. Дорихоналарингизда уларни бемалол сотиб олиш мумкин. Табиийки, уларни қабул қилиш кетма-кетлиги ва комбинацияси ҳам мутлақо бузилган. Масалан, Германияда, умуман Европада пневмониянинг у ёки бу шаклини даволаш учун шунга мос кўрсатмалар мавжуд. Афсус билан айтиш лозимки, Европа давлатларида қабул қилинадиган антибиотикларнинг энг кучлиси Ўзбекистонда деярли биринчи навбатда қўлланилади. Яъни, бу ерда даволанишни, баъзида эса ҳатто профилактикани ҳам деярли резерв антибиотиклардан бошлашади.

– Коронавирус инфекциясининг енгил турида тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилмоқда. Бундай ҳолда ҳароратни туширишдан наф борми?
– Иситма – тананинг нормал ҳимоя реакциясидир. Aгар иситмани туширишга ҳаракат қилсак, иммун тизимини бирмунча заифлаштирган бўламиз.

– Ушбу касалликнинг организм учун асоратларини ҳам кузатгандирсиз?..
– Агар статистикага қарайдиган бўлсак, коронавирус инфекциясидан вафот этганлардан кўра соғайганлар сони кўпроқ эканини кўрамиз. Aммо ундан тузалганларнинг барчаси бутунлай соғиб кетяпти, дея олмаймиз. Баъзи одамлар вирусни енгади, лекин унинг асоратлари қолади. Масалан, айримларида ҳид ва таъм билиш сусаяди, буйрак хасталиклари пайдо бўлади, неврологик муаммолар, яъни хотира ва концентрациянинг бузилиши кузатилади. Коронавируснинг шу каби инсоннинг ҳаёт тарзини бироз бузадиган турли хил асоратлари мавжуд эканига гувоҳ бўлмоқдамиз. Айниқса, касалликдан кейин ёки терапиядан сўнг қандли диабет касаллиги бор одамларда қанд миқдорининг ошиб кетиши ачинарли ҳолдир.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вернер Бэр: «Европада қабул қилинадиган антибиотикларнинг энг кучлиси Ўзбекистонда деярли биринчи навбатда қўлланилади»