08:45 / 23.08.2020
2 430

ДХХ Наманганда Суриядаги жангарилар билан алоқа боғлаган гуруҳни қўлга олди

ДХХ Наманганда Суриядаги жангарилар билан алоқа боғлаган гуруҳни қўлга олди
ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқими ғояларини қўллаб-қувватлаб келган ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилди, деб хабар беради ЎзА.

Маълумотларга кўра, косибчилик билан шуғулланувчи, 1965 йилда туғилган фуқаро Facebook ижтимоий тармоғидаги профили орқали диний-экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлмиш «Абу Салоҳ», «Содиқ Самарқандий» ва бошқаларнинг ҳижрат, жиҳодга чорловчи аудио-видео материалларини жойлаштириб, тарғибот ишларини олиб борган.

Шунингдек, Суриядаги жангарилар билан виртуал алоқа боғлаб, Россиядаги танишлари орқали уларга бир неча маротаба пул маблағлари жўнатган.

Мазкур фуқаро ўғли, жияни, синфдоши ва танишларини — жами 6 кишини ўз виртуал гуруҳига қўшган.
Гуруҳ аъзоларининг яшаш манзилларидан 7 та мобил телефон аппарати, 80 та DVD ва CD дисклар, 2 та микрочип, 2 та флеш-карта, 1 дона китоб ва 1 дона дафтар ашёвий далил сифатида процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ Наманганда Суриядаги жангарилар билан алоқа боғлаган гуруҳни қўлга олди