Қарши шаҳрига Хитойдан замонавий автобуслар олиб келинди

Қарши шаҳрига Хитойдан замонавий автобуслар олиб келинди
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси хабарига кўра, келтирилган 30 та автобусда йўловчилар учун максимал даражада қулайликлар яратилган. Жумладан, юмшоқ ўриндиқлар, совутқич воситалари, салондаги иқлим назорати, мукаммал хавфсизлик тизимлари шулар жумласидан.

Қашқадарёга яна "Isuzu« русумли 50 дона янги автобус ҳам олиб келинган. Бу автобуслар транспорт бошқармаси қошида очилган "Транс авто Қарши" шўъба корхонаси ихтиёрига берилади ва Қарши шаҳридаги муҳим йўналишларга жойлаштирилади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар