18:10 / 23.08.2020
2 420

ЖССТ болалар ҳимоя ниқоблари тақишлари керак бўлган минимал ёшни маълум қилди

ЖССТ болалар ҳимоя ниқоблари тақишлари керак бўлган минимал ёшни маълум қилди
Фото: Getty Images
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти болаларнинг ҳимоя ниқоблари тақиши бўйича ўз тавсияларини берди. Уларга кўра, 12 ёшдан катта болаларгагина ниқоб тақиш мажбурий ҳисобланади. 5 ёшгача болалардан ниқоб тақишни талаб қилиш керак эмас.

5 ёшгача ва ундан кичик болалардан ниқоб тақишни талаб қилиш керак эмас. Бу боланинг хавфсизлиги ва манфаатларига ҳамда ниқобни минимал ёрдамда тегишлича қўллай олишига асосланган”, дейилган ЖССТ тавсиясида.

6 ёшдан 11 ёшгача болаларнинг ниқоб тақишида бир нечта омилларни ҳисобга олиш лозим: ҳудудда коронавируснинг тарқалганлиги даражаси, болаларнинг ниқобдан фойдалана олиши ҳамда ниқобнинг боланинг таълим олиши ва руҳий ривожланишига таъсири.

12 ёшдан катта болалар эса катталар ниқоб тақишлари керак бўлган шароитларда ниқоб тақишлари шарт. “Мисол учун, болалар 1 метрдан каттароқ ижтимоий масофага риоя қила олмаганларида ёки коронавирус тарқалиши даражаси юқори бўлган ҳудудларда”, дейилган ЖССТ тавсиясида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЖССТ болалар ҳимоя ниқоблари тақишлари керак бўлган минимал ёшни маълум қилди