21:27 / 23.08.2020
1 647

Маҳсулот қадоқлари орқали коронавирус юқтириб олиш мумкинми?

Маҳсулот қадоқлари орқали коронавирус юқтириб олиш мумкинми?
Фото: Getty Images
Хитойда Жанубий Америкадан келтирилган музлатилган қисқичбақа ва товуқ қанотлари қадоқларида коронавирус излари топилгани ҳақида хабарлар берилган.
Озиқ-овқат идишлари орқали касалланииш мумкинми? Назарияга кўра, ҳа.
Лаборатория тадқиқотлари шуни кўрсатадики, коронавирус инсон танасидан ташқарида бир неча соат, шу жумладан қадоқлаш материаллари, айниқса картон ва пластмассаларда кунлаб яшаши мумкин.

Бунга қўшимча равишда, у кўплаб маҳсулотлар ташиладиган паст ҳароратли муҳитда барқарорроқ.
Бироқ, баъзи мутахассислар ушбу натижалар лабораториядан ташқарида такрорланиши мумкинлигига шубҳа қилишади.

Британиянинг Лестер университети ўпка касалликлари профессори Жулиан Таннинг айтишича, ташқи дунёда шароит шунчалик кўп ва тез ўзгарадики, вирус узоқ вақт сақланиб қолмайди.

АҚШнинг Рутгерс университети микробиология профессори Эмануэл Голдман шунингдек, лаборатория тадқиқотларида 10 миллионга яқин вирусни ўз ичига олган намуналардан фойдаланилганини таъкидлади. Солиштириш учун, масалан, аксириш пайтида пайдо бўлган ва тасодифий юзага тушувчи суюқлик томчисида уларнинг атиги 100га яқини бор.

«Менимча, [коронавируснинг] жонсиз сирт орқали юқиш эҳтимоли жуда кам. Агар бемор шундай сиртга аксирса ёки йўталса ва унга бир ёки икки соат давомида кимдир тегса, бу бўлиши мумкин», - деб ёзади профессор Голдман июль ойида Lancet журналида чоп этилган мақоласида.

Вирус қандай юқади?
Қадоқлаш билан шуғулланадиган ишчилар касалланишидан қўрқиш хавотири улар ифлосланган юзаларга тегиб, кейин ўз кўзлари, бурунлари ва оғизларига тегишига асосланади.

Бироқ, олимлар буни Covid-19 юқишида муҳим узатиш канали деб ҳисоблашмайди.
«Кимдир Covid-19’ни зарарланган сирт ёки нарсага тегиниб юқтириши мумкинлигини истисно этиб бўлмайди, - дейилади АҚШ Касалликларни назорат қилиш марказининг веб-сайтида. - Аммо бу вирус тарқалишининг асосий усули эмас».

Вирус асосан одамдан одамга бевосита юқади:
- икки метрдан кам масофада алоқа қилганда;
- бемор йўталганда, аксирганда ва гапирганда унинг тупугидаги кўринмас зарралар бурун ва оғиз орқали соғлом одамнинг ўпкасига кирганда.

Доктор Таннинг фикрига кўра, кимдир вирусни айнан озиқ-овқат маҳсулотлари қадоқлари орқали юқтириб олганини исботлаш жуда қийин. Бунинг учун инфекцияланишнинг бошқа мумкин бўлган йўлларини, шу жумладан ижтимоий алоқаларни бутунлай истисно қилишни талаб этилади.

Қандай қилиб юқтиришдан сақланиш мумкин?

Фото: Getty Images
«Ҳозирда Covid-19’нинг озиқ-овқат ёки қадоқлаш воситасидан юқишининг тасдиқланган ҳолатлари йўқ», - деб таъкидлайди ЖССТ. Бироқ, ташкилот ҳали ҳам бир қатор эҳтиёт чораларини кўришни таклиф қилмоқда.

ЖССТ кўрсатмаларига кўра, қадоқланган овқатни зарарсизлантиришнинг ҳожати йўқ, лекин уларни очгандан кейин овқатланиш олдидан қўлларни яхшилаб ювиш керак.

Озиқ-овқат дўконига киришдан олдин қўлларни санитария воситаси билан дезинфекциялаш ва уйга қайтганда ювиш тавсия этилади. Харидларни жойлаштирганингиздан сўнг қўлни қайта ювинг.

Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи хизматлардан фойдаланиш афзалроқдир - албатта, агар курьер шахсий ва озиқ-овқат гигиенасига амал қилинишини таъминласа. Буюртмани қабул қилгандан кейин ҳам қўлингизни ювинг.

Баъзи мутахассислар пластик пакетларни бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда ишлатишни маслаҳат беришади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маҳсулот қадоқлари орқали коронавирус юқтириб олиш мумкинми?