
Фото: Видеодан скриншот
Жиззах шаҳри «Мирзо Улуғбек» маҳалласи ҳудудидаги Тошкент кўчасида Nexia ҳайдовчиси ўзидан олдинда қайрилиб олаётган бошқа бир Nexia’ни уриб юборган. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилди.
2002 йилда туғилган ҳайдовчи ўзидан олдинда чапга қайрилаётган 1966 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Nexia’ни қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўналишга чиққан ва машиналар тўқнашган. Оқибатда йўл четида савдо қилаётган 10 ёшли болага жароҳат етган.

Фото: Видеодан скриншот
2010 йилда туғилган жабрланувчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар