17:53 / 25.08.2020
1 578

Jetex компанияси Ўзбекистон авиация бозорига кириши мумкин

Jetex компанияси Ўзбекистон авиация бозорига кириши мумкин
Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Бирлашган Араб Амирликларининг Jetex компанияси вакиллари билан видеоконференцалоқа шаклида учрашув ўтказди.

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, учрашувда Jetex компанияси Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида FBO шаклида давлат хусусий шерикчилиги асосида VIP ва CIP мижозларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича инвестицион лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

Компания айни мазкур лойиҳа доирасида ўз маблағлари ҳисобидан Тошкент халқаро аэропорти инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида йўловчилар ва бизнес авиацияга хизмат кўрсатувчи янги махсус терминал ва ангар қуришни режалаштирмоқда.

Компания вакиллари йўловчиларга юқори даражадаги хизмат кўрсатишни таъминлайдиган мазкур лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши Тошкент халқаро аэропорти нуфузи ва жозибадорлигини оширишини алоҳида қайд этиб ўтишди.

Jetex компанияси 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, 5 қитъада 30та бизнес бирлашмасига эга глобал тармоқни ташкил этган. Шунингдек, Jetex Яқин Шарқ, Туркия ва Покистонда HondaJet компаниясининг расмий дилери бўлиб ҳисобланади.

FBO (Fixed Base Operator) аэропортларда ҳаво кемалари ва йўловчиларга комплекс сервис хизматлари кўрсатувчи, хусусан, ҳаво кемаларига ёқилғи қуйиш, тўхташ жойи, ангарда сақлаш, техник ва таъмирлаш хизматларини кўрсатиш, ҳаво кемаларини ижарага бериш, чартерларни сотиш, такси ва яна бошқа кўплаб хизмат турларини кўрсатувчи ташкилотдир.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев бугунги кунда Ўзбекистон авиация бозорига хусусий компанияларни жалб этиш, соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш бу орқали эса турли таснифдаги йўловчиларга янада қулай хизматларни тақдим этиш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

Jetex компаниясининг инвестицион лойиҳасини амалга ошириш юзасидан икки томон мутахассислари иштирокида навбатдаги кенгайтирилган учрашувда лойиҳанинг техник, иқтисодий жиҳатларини атрофлича муҳокама қилиш юзасидан келишиб олинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Jetex компанияси Ўзбекистон авиация бозорига кириши мумкин