19:31 / 25.08.2020
2 723

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор суди томонидан жазони ўтаётган маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланилди

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор суди томонидан жазони ўтаётган маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2020 йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган мурожаатномасида “Суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши керак” деган чуқур маъноли сўзлар келтириб ўтилди.

Шунга кўра, судлар биринчи навбатда халқ манфаатлари йўлида хизмат қилиш учун қонунчилигимизда белгилаб қўйилган инсонпарварлик приципига таянмоқда.
Қонунга мувофиқ, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак.
Шу сабабли, судлар томонидан азалдан халқимизга хос кечиримлилик ва меҳр-мурувват кўрсатиш фазилатлари амалда қўлланилмоқда.

Бугунги кунда, судларда кўрилаётган ишларда, тарафларни муросага келтириш, жабрланувчининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, унга етказилган зарарларни тўла ундириш чоралари кўриш, айбдор шахсларга адолатли, қилмишига яраша жазо тайинлаш, мана шундай даврда миллатимзга хос кечириримлик, йўлидан адашганларни тўғри йўлга солиш ва уларга имкониятлар беришга судлар томонидан ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 24 август куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди томонидан 18 нафар маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик принципи қўлланди.

Навбаҳор туман ички ишлар органлари Пробация гуруҳида ҳисобда туриб, суд ҳукми билан тайинланган жазоларни ўтаб турган, ўз қилмишини англаб етган, ижобий тавсифномага эга ҳамда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган бир неча маҳкумлар, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси (жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш) талаби асосида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиндилар.

Асосий мақсад, одил судловни амалга ошириш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилган ҳолда уларни ҳуқуқий онгини ошириш ва жамиятда адолат мезонини тарғиб қилиш ҳисобланади.

Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг раиси
А.Ибодов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор суди томонидан жазони ўтаётган маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланилди