21:04 / 25.08.2020
1 691

Тадбиркорга 232 млн сўм ундириб берилди

Тадбиркорга 232 млн сўм ундириб берилди
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 16.09.2019 йилдаги 1903/5088-сонли суд буйруғига асосан “Фарғона Зулфизар омади” масъулияти чекланган жамияти фойдасига “Қува пахтани қайта ишлаш заводи” акционерлик жамияти ҳисобидан 232 млн 840,2 минг сўм ундириш белгиланган.

Мазкур суд ҳужжатига асосан Мажбурий ижро бюроси Қува туман бўлими давлат ижрочиси Ш.Холмаматов томонидан 17.09.2019 йилда 7076-сонли ижро иш юритуви қўзғатилган ва қарздор “Қува пахтани қайта ишлаш заводи” акционерлик жамиятига 15 кунлик ихтиёрий муддат белгиланган.

Бироқ, қарздор “Қувани пахтани қайта ишлаш заводи” акционерлик жамияти суд ҳужжати ижросини таъминламасдан, аксинча тўлашдан бўйин товлаб келган. Давлат ижрочисининг бир неча бор огоҳлантиришларига қарамасдан, ҳаттоки жамиятнинг банк ҳисобрақамларига қарз суммасидан келиб чиққан ҳолда тақиқ қўйилган бўлсада суд ҳужжати ижроси таъминланмади.

Давлат ижрочиси томонидан жамият балансида бўлган ошхона бино-иншоотлари хатланиб, онлайн савдо майдончасига сотувга чиқарилиши ишлари ниҳоясига етай деб турган бир вақтда қарздор “Фарғона Зулфизар омади” МЧЖ олдидаги қарзини тўлаб беришини маълум қилди.

20.08.2020 йилда қарздор “Қува пахтани қайта ишлаш заводи” акционерлик жамиятидан тадбиркор фойдасига 232 млн 840,2 минг сўм қарзи тўлиқ ундириб берилиб, қарздорга нисбатан қўлланилган барча тақиқлар бекор қилинди. Ўз навбатида, ижро ҳужжати ҳам тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорга 232 млн сўм ундириб берилди