
Шу йилнинг 25 август куни мамлакатимизда 316 ҳолатда касаллик қайд этилди, бу эса сўнгги кунлардаги энг паст кўрсаткичдир.
Бугун Тошкент шаҳрида 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтгача Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ҳамда Навоий вилоятларида жами 432 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 39 664 нафар бемордан 35 983 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 90 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 394 нафар бемордан 294 нафари оғир, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар