20:00 / 26.08.2020
3 587

Сўмнинг график кўринишини жорий этиш таклиф қилинди

Сўмнинг график кўринишини жорий этиш таклиф қилинди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистон миллий валютаси – сўмнинг график кўринишини жорий этиш таклиф этилди.
Ҳозирги вақтда миллий валютамиз билан интернет сайтларида ва турли онлайн дўконларда электрон тўловлар амалга оширилмоқда. Сўм транзакцияларда UZS шаклида кўрсатилади. Шунингдек, супермаркетларда ва бошқа савдо нуқталарида ҳам сўм тўлиқ ёзилади. Шу сабабли, бошқа мамлакатлар қатори бизда ҳам сўмнинг график кўринишини жорий этиш керак.

Мисол учун, Қозоғистонда тенге ₸ кўринишида, Қирғизистонда сом ⊆ кўринишида, Европа Иттифоқида евро € кўринишида ва ҳоказо. Сўмнинг график белгиси жорий қилинса, матнларда ҳам белгилар қисқариб сўмни ёзиш қулайлашади. Пештахталарда нархлар шрифти ҳажми катталашади.

Марказий банк томонидан дизайнерлик танловини ўтказиш орқали Ўзбекистон миллий валютаси – сўмнинг график кўриниши лойиҳасини ишлаб чиқишни таклиф қиламан. Ушбу таклифимга масъуллар томонидан эътибор қаратилишини кутиб қоламан
”, деб ёзади мурожаат муаллифи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сўмнинг график кўринишини жорий этиш таклиф қилинди

Жамият янгиликлари