14:49 / 31.08.2020
2 240

Интенсив усулда балиқ етиштираётган аҳолини ўқитиш йўлга қўйилади

Интенсив усулда балиқ етиштираётган аҳолини ўқитиш йўлга қўйилади
«Балиқчилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2020 йилдан бошлаб сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштирадиган хўжаликларга сувдан фойдаланганлик учун солиқ қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун белгиланган ставкаларда ҳисобланади.

Коллектор-дренаж сувларидан олиб фойдаланилган сув ресурслари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Балиқчилик хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ҳақиқатда истеъмол қилинган сув ҳажмини аниқлаш имкони бўлмаганда, сувдан фойдаланганлик учун солиқ базаси сувни истеъмол қилиш нормативларининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

2022 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси табиий сув захиралари ихтиофаунаси ва сув биоресурсларининг ягона маълумотлар банки ташкил этилади.

Қарорга кўра, балиқчилик хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш мақсадида пуллик асосда ўқув курслари ташкил этилади.

Балиқчиликка ўқитиш бўйича таянч аудиториялар, кўргазмали балиқхоналар ташкил этилади, шартнома асосида ушбу йўналишдаги кластерлар, фермер хўжаликлари ходимлари, шунингдек, интенсив усулда балиқ етиштираётган аҳолини ўқитиш йўлга қўйилади.

Аҳоли хонадонларида интенсив усулда балиқ етиштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун дастурлар доирасида ажратиладиган кредитлар устувор равишда балиқчиликка ўқитиш бўйича курсларнинг тегишли сертификатига эга бўлган фуқароларга ажратилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Интенсив усулда балиқ етиштираётган аҳолини ўқитиш йўлга қўйилади