09:34 / 02.09.2020
1 084

Олимлар коронавируснинг катталар ва болалар орасида тарқалиш суръатини ўзаро таққослади

Олимлар коронавируснинг катталар ва болалар орасида тарқалиш суръатини ўзаро таққослади
Барселонадаги Сан-Хуан-де-Деу шифохонасининг вирусологлари коронавируснинг болалар орасида тарқалиши қандай тезликда кечиши мумкинлиги устида тадқиқот олиб борди. Тадқиқот беш ҳафта мобайнида 22 та болалар оромгоҳида ўтказилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилган.

Тадқиқотларда 1905 нафар бола иштирок этган, улар ҳар ҳафта ПЗР-тест топширишган ва бу орқали болалар орасида вируснинг тарқалиш жараёни қандай кечиши тадқиқ қилинган. Эксперимент бошлангунига қадар илмий бирлашма болалар организмида коронавирус ўзини анча эҳтиёткор тутиши, болалар инфекциянинг тарқалишида энг кўп иштирок этувчи бўлиши мумкинлиги, касаллик улар организмларида аломатсиз кечиши борасида хулоса беришга шошилмаган.

Тадқиқотлар давомида Испанияда 30 нафар инфекция юқтириб олган бола 12 кишига касаллик юқтиргани, қолган 250 нафар тенгдоши эса инфекцияга чалинмагани маълум бўлган. Тадқиқот муаллифлари бунда касалланиш даражаси 4,7 фоиз эканини қайд этган. Шу тариқа болаларнинг коронавирусни тарқатишдаги Р хавфи даражаси ўртача 0,3 деб баҳоланган ва бу оромгоҳлар жойлашган ҳудудлар аҳолисида катталарда кузатилган натижалардан олти баравар паст кўрсаткич ҳисобланади.

Бу коронавирус инфекцияси билан касалланган 100 нафар бола кўпи билан 30 нафаргача тенгдошига касалликни юқтириши мумкинлигини англатади. 100 нафар коронавирусга чалинган катталар инфекцияни 170-200 нафар одамга юқтириши мумкин.

Шунингдек, таҳлилларга кўра 12 ёшдан кичик болалар COVID-19’ни 13-17 ёшдаги ака-опалари билан бир хил тезликда бошқа тенгқурларига юқтиради.

Олимларнинг қайд этишича уларнинг тадқиқотида ўзига хос бир жиҳат мавжуд, яъни оромгоҳлардаги болалар кўпинча очиқ ҳавода ўзаро мулоқот қилган ва бу инфекциянинг тезда тарқалишига тўсқинлик қилган бўлиши ҳам мумкин. Ёпиқ иншоотларда коронавируснинг тарқалиши нисбатан тез суръатда кечади.

Шунга қарамай, мазкур тадқиқотларнинг натижаси турли мамлакатларда карантин тартиби юмшатилганидан кейин мактабларнинг очилишига таъсир кўрсатиши тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили 14 сентябрдан бошланади, ўқувчилар мактабга бориши ёки онлайн ўқиши мумкин, дарслар давомийлиги ўзгаришсиз қолади, пандемия даврида мактаблар фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария талаблари тасдиқланган.

Шунингдек, Ўзбекистонда мактабларга қарийб 10 минг нафар тиббиёт ходими сафарбар қилинган. Улар мактабларда филтрларни ташкиллаштиришда иштирок этади, ушбу жараёнда тана ҳарорати кўтарилган ва бемор деб топилган ўқувчилар ҳақидаги маълумотни ҳудуддаги тегишли муассаса раҳбарларига етказади.

Карантинга олинган хонадон эгаларига бемор ёки улар билан мулоқотда бўлган болаларни фақат оила шифокорининг рухсати билан мактабга юбориш кераклигини тушунтиради, бемор аниқланган хонадонда санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилиш тартибини назорат қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)