09:57 / 02.09.2020
2 709

Олий таълимда янги ўқув йили онлайн тарзда йўлга қўйилади

Олий таълимда янги ўқув йили онлайн тарзда йўлга қўйилади
Бугун, 2 сентябрдан бошлаб 2020/2021 ўқув йили расман бошланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Республика олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёни тасдиқланган ўқув режалари асосида масофавий шаклда онлайн тарзда йўлга қўйилади.

Аввалроқ, давлат ОТМларида кундузги таълим шаклида ўқиётган барча талабаларга 10 фоиз чегирма берилиши хабар қилинганди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан таклифлар ишлаб чиқилди.

Унга кўра, 2020/21 ўқув йилида амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори учун кундузги шаклда ўқийдиган барча талабаларга 10 фоиз чегирма берилади.

ОТМлар томонидан етим, чин етим, ногирон бўлган талабаларга ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, «темир дафтар» рўйхатидаги оилалар фарзандлари бўлган талабаларга контракт тўловларини қоплаш учун манзилли моддий ёрдам кўрсатилади. Бунда ОТМлар мавжуд маблағлари ҳисобидан талабаларнинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб, 4 млн сўмгача молиявий ёрдам кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ОТМларда тўлов-контракт асосида ўқиётган 4 мингдан ортиқ талабага шартнома миқдорининг 35 фоизини тўлаш орқали моддий ёрдам кўрсатилади. Ушбу моддий ёрдам бир талабага бир йилда 2,4 млн.сўмдан 3,4 млн.сўмгача миқдорни ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олий таълимда янги ўқув йили онлайн тарзда йўлга қўйилади