08:30 / 03.09.2020
2 169

Андижонда ўғирланган Nexia абгор аҳволда топилди (фото)

Андижонда ўғирланган Nexia абгор аҳволда топилди (фото)
Андижон вилоятининг Бўстон туманида 2020 йилнинг 1 сентябрь куни тунги соат 01:00 да номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилган Nexia автомобили катта ариқ ичидан топилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, Бўстон тумани «Гузар» МФЙ Алишер Навоий кўчасида яшовчи 46 ёшли Д.Х.га тегишли Nexia унинг яшаш хонадони дарвозаси ёнида турганида номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

1 сентябрда соат 10:00 да олиб қочилган транспорт воситаси ЙТҲ содир қилган ҳолатда Бўстон тумани «Наврўз» МФЙ Нурафшон кўчаси ўрамидан оқиб ўтган Наврўз ариғидан топилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни 24 ёшли О.Х. содир этгани аниқланган. У жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда ўғирланган Nexia абгор аҳволда топилди (фото)