16:00 / 03.09.2020
2 432

Термизда уч абитуриент қизни имтиҳонга олиб кетаётган Nexia ЙТҲга учради

Термизда уч абитуриент қизни имтиҳонга олиб кетаётган Nexia ЙТҲга учради
2 сентябрь куни эрта тонгда Термиз туманидан Термиз шаҳри томон ҳаракатланиб келаётган Nexia-2 автомобили йўл-танспорт ҳодисасига учраб, унинг ичида бўлган уч нафар абитуриент қиз тан жароҳати олди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Nexia ҳайдовчиси тезликни меъёридан оширган ва қувиб ўтиш қоидаларини бузганлиги сабабли бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетган.

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, имтиҳонга шошганлиги сабаб машина тезлигини белгиланган тезлик чегарасидан ошириб, (90 км/соат) тракторни қувиб ўтмоқчи бўлган. Гувоҳларнинг таъкидлашича эса, Nexia ва Matiz машиналари ўзаро қувишиб келган, автомобиллар бир-бирга текканидан сўнг, Nexia мувозанатни сақлай олмай, йўлдан чиқиб кетган.

Маълум қилинишича, тест имтиҳонлари учун 2 сентябрдан 14 сентябрга қадар аҳолига қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатиш мақсадида мутасаддилар томонидан барча тайёргарлик ишлари кўрилган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан абитуриентларни олиб келиш учун 136 дона автобус ва йўловчи поездлари ташкил этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Термизда уч абитуриент қизни имтиҳонга олиб кетаётган Nexia ЙТҲга учради