23:59 / 03.09.2020
1 975

Ўзбекистонда сўнгги бир кунда 257та ҳолат қайд этилди, 300га яқин бемор тузалди

Ўзбекистонда сўнгги бир кунда 257та ҳолат қайд этилди, 300га яқин бемор тузалди
«Шу йилнинг 3 сентябрь куни мамлакатимизда 257 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги ҳолат икки ойдан зиёдроқ вақт аввалги, яъни 27 июнь куни коронавирус қайд этилган 255 нафарлик минимумга яқинлашди», дейилади вазирлик хабарида.

Кун давомида республиканинг 9 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 257 ҳолат аниқланиб, жами ҳолатлар сони 42 минг 797тага етди.

Янги ҳолатлар (+257)
Тошкент вилоятида 109 ҳолат;
Тошкент шаҳрида 104 ҳолат;
Самарқанд вилоятида 8 ҳолат;
Бухоро вилоятида 7 ҳолат;
Фарғона вилоятида 7 ҳолат;
Наманган вилоятида 6 ҳолат;
Андижон вилоятида 6 ҳолат;
Хоразм вилоятида 5 ҳолат;
Қашқадарё вилоятида 5 ҳолат.

Тузалганлар (+293)
Бугун республиканинг 8 ҳудудида 293 бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 40 минг 176 нафарга етди.

Тошкент шаҳрида 155 нафар;
Тошкент вилоятида 93 нафар;
Сирдарё вилоятида 17 нафар;
Хоразм вилоятида 10 нафар;
Андижон вилоятида 7 нафар;
Наманган вилоятида 6 нафар;
Фарғона вилоятида 3 нафар;
Қашқадарё вилоятида 2 нафар.

Ўлим ҳолатлари (+5)
Бугун ҳозирча Тошкент шаҳрида 3, Тошкент вилоятида 2 ўлим ҳолати қайд этилди ва расмий статистикада қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 334 нафарга етди.

Сергели туманида яшаган 77 ёшли А.М. (аёл);
Ўрта Чирчиқ туманида яшаган 58 ёшли Д.Д. (аёл);
Чиноз туманида яшаган 71 ёшли О.А. (аёл);
Олмазор туманида яшаган 46 ёшли Н.М. (аёл);
Мирзо Улуғбек туманида яшаган 53 ёшли Х.Р. (эркак) вафот этди.

Ҳозирда мамлакатда 2 287 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда сўнгги бир кунда 257та ҳолат қайд этилди, 300га яқин бемор тузалди