17:21 / 05.09.2020
1 753

Фуқаро фойдасига 161 млн. сўмдан ортиқ маблағ ундирилди

Фуқаро фойдасига 161 млн. сўмдан ортиқ маблағ ундирилди
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 26.06.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор “UMID AVTO LIZING” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи Ж.Умирзаковнинг фойдасига 155,3 млн. сўм миқдоридаги пул маблағи, судга даъво ариза билан мурожаат қилишда тўланган 6,2 млн. сўм давлат божи ва почта ҳаражатларини ундириш белгиланган бўлиб, мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Нукус шаҳар бўлими иш юритувига 28.07.2020 келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг “Даврбанк” Қорақалпоғистон филиалидаги барча ҳисоб-рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномаси қуйилган ва шу орқали ундирувчи Ж.Умирзақовнинг фойдасига белгиланган 161 млн. 527,6 минг ундирилиб, унинг номига очилган пластик картасига ўтказиб берилган.

Натижада, навбатдаги ижро ҳужжатининг ижроси амалда таъминланганлиги боис мазкур иш тамомланди ва фуқаронинг ҳуқуқлари ҳимояси таъминланишига эришилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқаро фойдасига 161 млн. сўмдан ортиқ маблағ ундирилди