date
views 1 885

"Тирикчилик ва оила боқиш" ўзгалар саломатлиги ва ҳаётидан ҳам муҳимми?

"Тирикчилик ва оила боқиш" ўзгалар саломатлиги ва ҳаётидан ҳам муҳимми?
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг "Instagram" ва "Facebook"даги саҳифаларида юқоридаги каби юк ташиш қоидаларини бузган ҳолда бошқа ҳаракат иштирокчиларига ҳалақит бериб, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавфга қўйган ҳайдовчилар ҳақида мақолалар эълон қилинган.

Ушбу огоҳликка чорловчи хабарларга айрим фуқаролар "тирикчиликда нима қилсин?", "оиласини боқаяпти" каби изоҳлар қолдиришган.

- "Тўғри бу "тирикчилик ва оила боқиш" учун. Лекин, саломатлик ва ўзгалар ҳаёти-чи?
Барча ҳаракат иштирокчиларидан ҳолатга тўғри баҳо беришларини, юк ташиш қоидаларини бузиш, оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам ўйлаб кўришларини сўраб қоламиз.

ЙПХ ходимларининг вазифаси амалдаги қоидаларда белгиланган талаблар бажарилишини таъминлаш холос. Уларнинг бу вазифаси мажбурият эканлигини ҳам унутмаслик лозим
", дейилади Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабарида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Тирикчилик ва оила боқиш" ўзгалар саломатлиги ва ҳаётидан ҳам муҳимми?