10:15 / 07.09.2020
4 287

Шавкат Мирзиёев актёр Фатҳулла Масъудовнинг вафоти ҳақида: «Минг афсус, уни асраб қололмадик»

Шавкат Мирзиёев актёр Фатҳулла Масъудовнинг вафоти ҳақида: «Минг афсус, уни асраб қололмадик»
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 31 август куни бўлиб ўтган Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тадбир давомида 30 августда вафот этган Ўзбек Миллий академик драма театри директори Фатҳулла Масъудовни қутқариш учун қилинган уринишлар ҳақида гапирганди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар берган.

Таниқли театр ва кино актёри, Ўзбек Миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов 30 август куни 57 ёшида коронавирус инфекциясининг асоратлари оқибатида вафот этган.

«Мен ўзим ҳам жуда қаттиқ ҳаракат қилдим. Минг афсус, уни асраб қололмадик. Мана шу воқеалардан кейин кечаси ҳеч кўзим юмилмади, нима учун асраб қололмадик, деб», — деган президент.

Шунингдек, давлат раҳбари коронавирус инфекциясининг «жуда катта, айёр душман» эканлигига ишора қилиб, фуқароларни санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишга чақирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев актёр Фатҳулла Масъудовнинг вафоти ҳақида: «Минг афсус, уни асраб қололмадик»