12:39 / 07.09.2020
2 641

Фарғонада бир гуруҳ талончилар ушланди

Фарғонада бир гуруҳ талончилар ушланди
2020 йилнинг 27 август куни соат 03:40да Фарғона вилояти Қува туман Ўзбекистон кўчасига Matiz русумли автомашинада келган номаълум шахслар 18 ёшли Х.Т.нинг жағ соҳасига қўлининг мушти билан бир маротаба уриб, Х.Т.га тегишли жами нархи 2.000.000 сўм бўлган 2 қоп бодом маҳсулотлари ва Samsung Galaxy A20 русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 24 ёшли И.М., Ф.Ғ., Д.М. 25 ёшли Н.У., 26 ёшли М.К., 22 ёшли Т.Қ. содир этганлиги аниқланган, Matiz русумли автомашинани И.М. бошқарганлиги аниқланиб, Х.Т.га тегишли Samsung Galaxy А20 русумли уяли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Бундан ташқари, И.М. ва унинг шериклари Фарғона вилоятининг бошқа туманларида шу каби жиноятлар содир этганликлари аниқланган ва уларнинг барчаси ушланган, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Қува тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан И.М. шу туманда жиноят содир этиб ушланганлиги сабабли, айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада бир гуруҳ талончилар ушланди