15:33 / 07.09.2020
2 197

Баҳодир Юсупалиев: «Ҳукумат вакцина сотиб олишга маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда»

Баҳодир Юсупалиев: «Ҳукумат вакцина сотиб олишга маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда»
Ўзбекистон ҳукумати ҳозирда коронавирусга қарши вакцина сотиб олишга маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев «Коммерсантъ» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳукумат эмлаш масаласи устида ишламоқда.

«Бир қатор давлатлар, шу жумладан Хитой бизга вакцинанинг клиник синовларида иштирок этишни таклиф қилди. Ҳозирда ҳамкасблар синовларда иштирок этиш ёки барча синовлар муваффақиятли якунлангандан сўнг вакцинани сотиб олиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишмоқда.

Шунингдек, биз Россия вакцинасини ҳам ўрганмоқдамиз. Биз аҳолини эмлаш учун препаратларни ўз вақтида сотиб олишга тайёрмиз. Ҳозирда ҳукумат вакцина сотиб олишга маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда
», – деди у.

Баҳодир Юсупалиевнинг айтишича, Россия вакцинаси бўйича мутахассислар ва ҳукумат даражасидаги муҳокамалар жараёни давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Баҳодир Юсупалиев: «Ҳукумат вакцина сотиб олишга маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда»