13:20 / 08.09.2020
2 503

Бухорода Соғлиқни сақлаш бошқармаси ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди

Бухорода Соғлиқни сақлаш бошқармаси ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Бухоро вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг девонхона мудири 500 доллар пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, 2020 йилнинг 2 сентябрь куни ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси девонхона мудираси 500 доллар пулни пора тариқасида олаётган вақтида қўлга олинган.

Очиқланишича, девонхона мудираси Д.С. 23 ёшли фуқаро Х.Ж.га уни вилоят тери-таносил касалликлари диспансерига ҳамшираликка ишга жойлаштириб қўйишини ваъда қилиб, эвазига 500 доллар беришини талаб қилган.

Олиб борилган тергов-суриштирув ишларидан сўнг девонхона мудирасининг пора талаб қилгани маълум бўлган. Шу боисдан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми, «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода Соғлиқни сақлаш бошқармаси ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди