16:21 / 11.09.2020
5 612

Прокуратура вояга етмаган қизни зўрлагани айтилаётган хонанда устидан қайта текширув тайинлади

Прокуратура вояга етмаган қизни зўрлагани айтилаётган хонанда устидан қайта текширув тайинлади
Куни кеча Kun.uz сайтида «Машҳур хонанда вояга етмаган қизнинг номусига теккани айтилмоқда. ИИБ жиноий иш очишни рад этди» номли мақола эълон қилинганди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, иш юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимининг жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарори Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганиб чиқилган.

Аниқланишича, шу йил 17 июнда Ургут туманида яшовчи фуқаро Р.Ф. Каттақўрғон тумани ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 13 июнь куни вояга етмаган қизи М.Ш.ни дугонаси С.Д. Каттақўрғон туманига олиб келиб, уни қўшиқчи Ж.У. ва унинг бир ўртоғи билан таништирганини, Ж.У. ва унинг ўртоғи уларни бир уйга олиб борганини ва шу куни Ж.У. уни зўрлаб номусига текканини, шу сабабли Ж.У.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Судга оид тиббиёт экспертизанинг 26 июндаги хулосасида фуқаро Ш.М.нинг танасида, яъни кўз юқори қовоқлар, иккала болдир, ўнг билак соҳаларида қонталашлар каби жароҳатлар аниқланиб, ушбу жароҳатлар суд-тиббий текширувига қадарли бир кундан кўп, икки кундан кам бўлган вақт оралиғида етказилган бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.

Мазкур мурожаат юзасидан Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра, 10 июль куни ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Тўпланган ҳужжатлар Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганиб чиқилганда, бир қатор терговга қадар текширув ҳаракатлари тўлиқ бажарилмаганлиги, ЖПКнинг 22-моддасида талабларга риоя этилмаганлиги, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан текшириб кўрилмасдан шошма-шошарлик билан қабул қилинганлиги аниқланган.

Юқоридагиларга кўра, Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБнинг жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида 10 июль куни қабул қилган қарори Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан 10 сентябрь куни бекор қилиниб, қўшимча текширув ҳаракатлари олиб бориш учун Каттақўрғон туман ИИБ ТБга юборилган, дейилади маълумотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Прокуратура вояга етмаган қизни зўрлагани айтилаётган хонанда устидан қайта текширув тайинлади