15:24 / 12.09.2020
2 159

3,8 млрд сўм утилизация йиғимларини четлаб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди

3,8 млрд сўм утилизация йиғимларини четлаб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 июндаги “Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида”ги 347-сонли қарорига асосан 2020 йилнинг 1 август санасидан эътиборан, автотранпорт воситаларини расмийлаштиришда утилизация йиғими жорий этилди.

Утилизация йиғими бевосита транспорт воситаларини “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш жараёнида ундирилиши белгиланган. Лекин айрим уддабурон шахслар томонидан мазкур йиғимни четлаб ўтишга бўлган уринишлар ҳам учраб турибди.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият пости ходимлари томонидан 46 дона “HYUNDAI“ русумли транспорт воситаларини “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган электрон божхона юк декларацияси маълумотлари ўрганилганда, мазкур транспорт воситалари учун ундилиши керак бўлган 3 млрд 385 млн.сўмлик утилизация йиғими божхона декларациясида кўрсатилмаганлиги ҳолати аниқланди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Тошкент товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида божхона юк декларацияси маълумотлари ўрганилганда 5 дона “YUTONG” русумли автобуслар ҳамда 5 дона “JAC” русумли микроавтобуслар учун 419,2 млн. сўм утилизация йиғими кўрсатилмаганлиги ҳолати аниқланди.

Мазкур постда аниқланган яна бир ҳолатда “KIA BONGO” русумли юк ташишга мўлжалланган автотранспорт воситасини “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун электрон тақдим этилган божхона юк декларацияси маълумотлари ўрганилганда, божхона юк декларациясида 46,3 млн. сўмлик утилизация йиғими кўрсатилмаганлиги ҳолати аниқланди.

Аниқланган мазкур ҳолатлар натижасида салкам 3,8 млрд.сўмлик утилизация йиғимларининг давлат бюджетига ундирилмай қолинишининг олди олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 3,8 млрд сўм утилизация йиғимларини четлаб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди