09:00 / 18.09.2020
4 527

Мутахассислар коронавирусдан асрайдиган оддий буюмни топишди

Мутахассислар коронавирусдан асрайдиган оддий буюмни топишди
Хитойлик олимлар тадқиқот ўтказишиб, кўзойнак тақувчи одамларда коронавирус юқтириш эҳтимоли анча паст эканлигини аниқлашди. Бу ҳақда «JAMA Ophthalmology» журнали хабар берди.

Таъкидланишича, тадқиқотни Наньчан университетининг Иккинчи клиник шифохонаси ходимлари олиб боришган. Олимлар коронавирус биринчи бўлиб эгаллайдиган ACE-2 рецепторлари айнан кўзда жойлашганини аниқлашга муваффақ бўлишди. Кўзойнак тақиш кўрув аъзоларини COVID-19 қўзғатувчиларининг тўғридан-тўғри тушишидан ҳимоя қилади ва шу йўл билан вирусни юқтириш эҳтимолини бир неча баравар камайтиради.

Тажриба чоғида COVID-19 ташхиси қўйилган 276 нафар бемор текширувдан ўтказилган. Улардан 30 (10,9%) нафари кўзойнак тақади. Шу билан бирга, беморлардан ҳеч қайсиси контакт линзадан фойдаланмаган ва кўриш қобилиятини тузатиш билан шуғулланмаган. 16 киши (5,8%) кунига саккиз соатдан ортиқ кўзойнак тақишган. Тадқиқотчилар, шунингдек, Хубэй провинциясида 7 ёшдан 22 ёшгача бўлган ўқувчи ва талабалар орасида бир неча ўн йиллар давомида йиғилиб келган маълумотларни ўрганишди. Улар орасида 31,5 фоизи кўзойнак тақади. Мақола чоп этилган пайтда улар 42 — 57 ёшни қаршилиб бўлишганди. Бу текширилган коронавирус беморларининг ўртача ёшига яқин.

Олимлар COVID-19 беморлари орасида кўзойнак тақувчилар умумий аҳолига нисбатан 5,4 баравар кам учраганини ҳисоблаб чиқишди.

«Биз шундай хулосага келдик: узоқ вақтдан бери ҳар куни кўзойнак тақувчилар орасида коронавирус беморлари нисбатан кам учрайди. Бу кўзойнакли одамларнинг инфекцияни камроқ юқтиришидан далолат беради», — дейилади мақолади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мутахассислар коронавирусдан асрайдиган оддий буюмни топишди